Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

уларнинг номинал қийматини тўлайди, холос. Акцияни майдалаб бўлмайди. Чунки у сармоянинг эмас, ширкат вужудининг бир қисмидир. Акция қоғозлари унга аъзо бўлиш ҳужжати мақомида туради. Қиймати доим бир хил туравермайди. Ширкатнинг фойда-зиёнига қараб ўзгариб туради. Фойда-зиён ҳам ҳар йили бир хил бўлавермайди. Демак, акциялар ширкат таъсис этилган пайтда берилган сармояни эмас, балки савдо пайтидаги, яъни муайян вақтдаги сармояни акс эттиради. Акциялар бозоридаги нархлар худди қоғоз пулга ўхшаб гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб туради. Ширкат зиён кўрса, акциялар баҳоси тушиб кетади, фойда кўрса кўтарилиб кетади. Акция ширкат иш бошлаганидан кейин сармояликдан чиқиб, ўзининг муайян қийматига эга бўлган, бозорга, ширкатнинг фойда-зиёнига ёки одамларнинг қизиқиши-қизиқмаслигига қараб кўтарилиб-пасайиб турадиган молиявий қоғозга айланади. Демак, у таклиф ва талабга бўйсунувчи товардир. Акциялар одамлар орасида худди молиявий қоғозлар каби бир қўлдан иккинчисига кўчиб юради. Бунда акция уни кўтариб юрганники бўлса, ширкат дафтарига қайд қилиб ўтирилмайди. Агар акцияга ҳиссадорниннг исми ёзилган бўлса, ширкат дафтарига қайд қилиб қўйилади.


Йиллик ҳисоб-китоб пайтида ширкатнинг активларининг қиймати пассивлари (қарз ёки мажбуриятлари) қийматидан ортиб кетса ширкат фойда кўрган ҳисобланади. Фойдалар молиявий йил якунида ҳар йили тақсимланиб турилади. Ширкат ўзи фойда кўрмаган бўлса-да, лекин тасодифий шароитлар туфайли унинг активлари қиймати ортиб кетса, ортган қисмини бўлишиб олишга ҳеч қандай монелик бўлмайди. Энди агар бунинг акси юз берса, яъни ширкат активларининг қиймати пасайиб кетса, лекин ширкат фойда кўрса, бироқ бу фойдани активлар қийматига қўшганда хам пассивлар қийматидан ортмаса, фойдаларни тақсимлашга ҳеч ўрин қолмайди. Фойда тақсимланаётганда бир қисм фойда махсус захира учун ажратилиб, қолганлари ҳиссадорларга бўлиб берилади. Ширкат юридик шахс ҳисобланиб, маҳкамаларда ўз номи билан даъвогар бўлиш ва жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, унинг махсус турар жойи ва махсус фуқаролиги бўлади. Биронта ҳиссадор, биронта аъзо шерик ёки шахс сифатида унинг ўрнини босолмайди. Бу ишга фақат ширкат номи билан гапирувчи вакил ҳақлидир. Демак, тасарруф юритувчи шахс эмас, балки ширкатнинг ўзидир, яъни юридик шахсдир.

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143